» » Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси бўйича суҳбат ташкил қилинди

Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси бўйича суҳбат ташкил қилинди

20 июль 2024 г 239 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Жиззах вилоят хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Республика давлат бошқарув органлари марказий аппаратига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ҳудудий тузилмаларга ўтказишнинг айрим муаммолари;

Ҳокимлар ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар учун ягона методологиянинг асосий йўналишлари борасида фикр ва мулоҳазалар юритилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Халқ депутатлари кенгашларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб этиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!