» » Янгиобод туманида Президент фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Янгиобод туманида Президент фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди

10 февраль 2024 г 237 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-28-сонли фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутатлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Кенгаши депутатлари М.Раҳмонбердиев, С.Абдураҳмонова ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири В.Ҳасановлар томонидан Президентимизнинг мазкур фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича тушунтирилди.

Сўз олганлар давлатимиз раҳбарининг фармонида белгилаб берилган вазифалар ҳақида сўз юритишиб, Фармоннинг долзарблиги ва барча учун аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!