» » Дўстлик туманида “Кинокарвон” лойиҳаси остида ўзбек миллий кинолари намойиш этилди

Дўстлик туманида “Кинокарвон” лойиҳаси остида ўзбек миллий кинолари намойиш этилди

22 июль 2024 г 201 Комментарии: 0

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан Жиззах вилоятининг қишлоқ ва маҳаллаларида “Кинокарвон” лойиҳаси остида ўзбек миллий кинолари намойиш этилмоқда.

Республика Маънавият-маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси, “Маҳалла” уюшмаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлимлари ҳамкорлигида ушбу лойиҳани белгиланган жадвал асосида амалга оширмоқда.  

Жумладан, тумандаги “Бунёдкор” МФЙ аҳолиси учун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган “Ракеш” номли видеоролик ҳамда “Кино вақти” ҳештеги остида “Аёл қиссаси” номли бадиий фильм намойиш этилди. Фильм томошабинларда чуқур таассурот қолдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!