» » МИБ: Жиззах шаҳрида кредит қарзини тўламагани учун 27,1 миллиард сўмлик активлар аукционга чиқарилди

МИБ: Жиззах шаҳрида кредит қарзини тўламагани учун 27,1 миллиард сўмлик активлар аукционга чиқарилди

29 июль 2024 г 442 Комментарии: 0

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади.

Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади. Кўп холларда қарздор кредит бўйича мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг бошидан 2038 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 113,5 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 130 та 53,6 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 98 та 27,1 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!