Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Россияда меҳнат қуллигидан қочган аёл ватанга олиб келинди
31 июль 2024 г 264 Комментарии: 0
Россияда меҳнат қуллигидан қочган аёл Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида фуқаро омбудсманнинг минтақавий вакилига алдов йўли билан Россияга ишлаш учун олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.
Мурожаатчига кўра, жорий йилнинг январь ойида синглиси Ф.С.ни фуқаро Д.О. алдов йўли билан Россияга олиб кетганини қайд этган. У қизни паспортини рўйхатга қўйиш важи билан олиб қўйиб, 5 ой давомида катта далада мажбурлаб ишлатган.
Сўнг синглиси Самара шаҳрига қочишга муваффақ бўлган, бироқ у ватанга қайтиб келишга имкон тополмаган.
Қайд этилишича, мазкур мурожаат дарҳол омбудсман назоратига олиниб, «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўрганилган.
«Фуқаро Ф.С. 27 июль куни Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган ва ҳозирда у оиласи бағрида», дейилади хабарда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!