» » Хитойлик инвесторлар Арнасойда

Хитойлик инвесторлар Арнасойда

01 август 2024 г 266 Комментарии: 0

Хитой Халқ Республикасидан “China Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology Co. Ltd” компаниясининг бир гуруҳ вакилларидан иборат делегация Арнасой туманига ташриф буюрди.

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов инвесторлар билан биргаликда туманда Хитой тажрибаси асосида пахта етиштириш, пахтани қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳамда толадан ип ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар туман ҳокимлигида кўриб чиқилди.

Арнасой туманида етиштирилаётган пахта далалари ва туман захирасида турган ер майдонларини ҳамда суғориш тизимларини бирма-бир кўздан кечириб, Хитойлик мутахассислар томонидан туманнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб пахта етиштириш самарадорлигини ошириш борасида ўзаро фикр мулоҳазалар алмашилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!