Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда Хитой тажрибаси асосида пахта етиштирилади
01 май 2024 г 330 Комментарии: 0
Арнасой туманида янги ва замонавий инвестиция лойиҳаларини жалб этиш борасида хорижий инвесторлар билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, туман ҳокими Одил Мусанов Хитойлик инвесторлар билан учрашиб, янги лойиҳа ва таклифлар юзасидан суҳбатлашди.
Учрашув якунида қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорлик лойиҳаларининг амалий ижроси юзасидан туман ҳокими Хитойлик инвесторлар билан туман заҳирасидаги ерларни кўздан кечирди.
“Arnasoy Yusuf Cotton” масъулияти чекланган жамияти Хитой Халқ Республикасидан пахтанинг юқори ҳосилдор ва сифатли уруғлик чигит олиб келиб, туман заҳирасидаги ерлардан 1000 гектар экин майдонини онлайн аукцион орқали олиб, туманда пахтанинг янги навини етиштириш йўлга қўйилиб, корхонада уруғлик чигит тайёрлаш, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳамда пахтани қайта ишлашни босқичма босқич амалга оширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!