Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими Хитойлик инвесторлар билан музокара ўтказди
09 июнь 2022 г 749 Комментарии: 0
Янгиобод туманида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳада янги ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада туман ҳокими бошчилигида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туман ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг Хитойлик инвесторлар билан учрашувида янги лойиҳалар юзасидан муҳокамалар олиб борилиб, дастлабки келишувларга эришилди.
Шунингдек, хорижий инвестор томонидан туманда пластик қувурлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам муҳокама этилди.
Бундан ташқари, туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида Ҳавотоғ ҚФЙ ҳудудидан ер майдони ажратилиб, ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!