» » Янгиободда яна бир хорижий корхона рўйхатдан ўтди

Янгиободда яна бир хорижий корхона рўйхатдан ўтди

19 ноябрь 2021 г 927 Комментарии: 0

Юртимизда хорижий инвесторлар учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Янгиобод туманида ҳам инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, хорижий инвесторлар билан манфаатли лойиҳалар йўлга қўйилмоқда.

Бугун лойиҳа қиймати 2,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан Янгиобод туманида "Сув қадоқлаш ва соғломлаштириш комплекси ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Тожикистонлик инвесторлар томонидан "EVRO-AZIYA 2005" ҳорижий корхонаси руйхатдан ўтказилди.

Мазкур лойиҳа ижроси билан 4,0 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, натижада тумандаги "Ёшлар ва аёллар дафтари" да бўлган ишсиз фуқаролар учун 50 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!