» » Экиш мавсуми: уруғлик чигит зўр бўлса, ҳосил мўл бўлади

Экиш мавсуми: уруғлик чигит зўр бўлса, ҳосил мўл бўлади

01 апрель 2022 г 611 Комментарии: 0

Пахтакор туманида экиш учун талаб этилган уруғлик чигит тўлиқ тайёрлаб бўлинди.

Жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида Жиззах вилояти бободеҳқонлари 77 минг 900 гектар майдонга чигит экишни мақсад қилган. Бунинг учун 3 минг 141 тонна уруғлик чигитни ғамлаш талаб этилади.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан олиб борилган ўрганишларда маълум бўлишича, ҳозирга қадар 2022 йил ҳосили учун пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 3 минг 180 тоннадан ортиқ ҳудуд тупроқ иқлим шароитига мос, эртапишар ва ҳосилдор навли чигит уруғлари тайёрланиб, 2 минг 350 тоннаси дорилаб қўйилди. Ўтган йилги мавсумда йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган Пахтакор тумани деҳқонлари ўтган йилги мавсум ниҳоясига етиши билан уруғлик чигитни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратди. 11 минг 700 гектар майдон учун талаб этилган 457 тонна “Бухоро-102” ҳамда “Султон” навли уруғлик чигитлари экиш учун тайёрлаб қўйилди.  

– Туманимизда тайёрланган уруғлик чигитнинг 357 тоннаси “Жиззах пахта уруғчилик”, қолган 100 тоннаси “Семруғ кластер” масъулияти чекланган жамияти омборларида дориланган ҳолда тайёрлаб қўйилди, – дейди “Ўзагроинспекция” нинг Пахтакор тумани бўлими катта инспектори Баҳром Нуриллаев. – Улар томонидан дориланган уруғлик чигитларга сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мавсум давомида уруғлик чигитни тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва дорилаш тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилди. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида қонунбузулиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида корхоналарга 3 та ёзма кўрсатма ва 3 та огоҳлантириш берилди. Бундан ташқари, тайёрланган уруғлик чигитни сифатли сақлаш, фермер хўжаликларига етказиб бериш мақсадида тумандаги мавжуд 3 та уруғлик чигит тарқатиш шохобчаси ҳам шай ҳолатга келтириб қўйилган. 

Туманда жорий йилги қимматбаҳо хомашё ҳосили учун 1 минг 100 гектар ерда уруғлик пахта етиштириш кўзда тутилган. Тузилган комиссиянинг танлови асосида тумандаги 249 та фермер хўжалигидан 46 таси ана шу майдонда уруғлик пахта етиштириш учун танлаб олинган.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!