» » “Президент арчаси” – болажонлар қувончи

“Президент арчаси” – болажонлар қувончи

30 декабрь 2018 г 4 458 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида «Президент арчаси» тантаналари ўтказилди. Тадбирга Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари таклиф этилиб, уларга Президент совғалари тақдим этилди.

Мамлакатимизда Янги йил байрами шукуҳи ҳукмрон. Юртдошларимиз кайфияти янада кўтаринки, нигоҳларида қувонч, чеҳраларида мамнунлик ифодаси яққол сезилиб турибди. Айниқса, болажонлар шодлигининг чегараси йўқ. Айни пайтда қишки таътилга чиққан ўғил-қизларнинг бу паллани мароқли ва мазмунли ўтказиши учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Якунига етаётган йилда Жиззах вилоятида ҳам болажонлар учун бир қатор эзгу тадбирлар уюштирилмоқда. Кичкинтойларга хушнудлик улашиш мақсадида вилоят қўғирчоқ театри ижодкорлари ҳам янги спектакл намойишини бошлади. Театрда эҳтиёжманд оилалар, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари эътиборига “Олмос ботир” деб номланган саҳна кўриниши ҳавола этилмоқда. Қолаверса, шаҳар ва туманларда ҳам театр ижодкорларининг ушбу спектакли ўғил-қизларга манзур бўляпти.

Бу борада анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирларининг аҳамияти беқиёс. Вилоятда ҳам бу тадбир юқори савияда ташкил этилди.

 

Муҳташам тантаналар саройларида бўлиб ўтган тантанали тадбирлар ҳам кичкинтойлар ёдида узоқ вақт сақланиб қолса ажабмас. Бири-биридан қизиқарли дастурлар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштларга бой саҳна кўринишлари болажонларга манзур бўлди. Безатилган арча атрофида болажонлар Қорбобо ва қорқиз билан ўйнади.

 

 Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев сўзга чиқди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!