» » Муқобил энергия даромад манбаи

Муқобил энергия даромад манбаи

05 август 2024 г 272 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида муқобил энергия манбалари ўрнатилишини жадаллаштиришга қаратилган тарғибот учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш бўйича божхона органларига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган.

Шу сабабли, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ишчи гуруҳи ва Жиззах политехника институти масъул ходимлари билан биргаликда вилоятда энергия истеъмоли юқори бўлган “Master Bilding Products”, “Жиззах аккумулятор заводи” ва “ADM Jizzakh” корхоналари фаолияти таҳлил қилиниб, улар билан муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди.

Учрашувда қуёш панелларининг афзалликлари, уни ўрнатиш бўйича қатор қулайликлар, имтиёзли кредитлар ҳамда солиқ имтиёзлари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!