» » Бахмал тумани ИИБ ва ЙҲХГ га янги раҳбарлар тайинланди

Бахмал тумани ИИБ ва ЙҲХГ га янги раҳбарлар тайинланди

12 август 2024 г 391 Комментарии: 0

Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишида туман ҳокими, вилоят ИИБ бошлиғи, сектор раҳбарлари ва туман ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Янги тайинланган раҳбарларни вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров таништириб, туманда жиноятчилик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда маҳаллий ҳокимлик ва маҳалла еттилиги билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Подполковник Нарзуллаев Эркин Сайдуллаевич Бахмал туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Қўшмуродов Анвар Абдувайитович Бахмал ИИБ, ЖХХ, ЙҲХГ катта инспектори вазифасига тайинланди.
А.Қўшмуродов тайинловга қадар вилоят ИИБ, ЖХХ, ЙҲХБ йўл инфратузилмасини назорат қилиш бўлими катта муҳандиси вазифасида фаолият юритиб келган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!