Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида янги фельдшерлик пункти фойдаланишга топширилди
04 январь 2019 г 2 736 Комментарии: 0
Фориш тумани «Осмонсой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Баландосмон қишлоғи тоғ ичидаги сўлим гўшалардан бири.
Бу қишлоқ шириндан-шакар узуму майизлари, зилол сувли булоқлари, меҳнаткаш танти одамлари билан нафақат вилоятимизга балки республикамизга ҳам танилган.
Бу қишлоқ туман марказидан анча узоқ бўлгани боис ҳам зарурат туғилиб қолганда қишлоқ аҳлига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатишда қийинчиликлар туғилиб келаётганди.
Туман ҳокимлиги ана шуларни инобатга олиб аҳоли талаби асосида қишлоқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган фельдшерлик пункти қуриш юзасидан топшириқ берди. Бу мақсад учун «Эзгу ният» жамоат фонди ҳисобидан 87 миллион сўм маблағ ажратилди.
Яқинда ушбу фельдшерлик пункти қурилиб, ишга туширилди ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Шу қишлоқда яшовчи хусусий тадбиркор Аҳадулло Тангриев ҳамқишлоқларини
озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиши учун туман марказига қатнаб юришига барҳам бериш мақсадида қишлоқда «Мини маркет» савдо дўконини қуриб, ишга туширди. Бу «Мини маркет»дан қишлоқ аҳолиси барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва рўзғорга ишлатиладиган анжомларни харид қилишлари мумкин.
«Мини маркет»ни бунёд этиш ва ишга тушириш учун хусусий тадбиркор ўз ҳисобидан 85 миллион сўм маблағ сарфлади. Қишлоқ аҳолиси янги йил дастурхонига озиқ-овқат маҳсулотларини шу мини маркетдан харид қилишди.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!