» » Пахтакор тумани ҳокими чет эл миграциясида бўлган ёшлар билан видеомулоқот ўтказди

Пахтакор тумани ҳокими чет эл миграциясида бўлган ёшлар билан видеомулоқот ўтказди

12 август 2024 г 242 Комментарии: 0

Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек, туман прокурори Газимов Хайрулло Суванобод, Мингчинор, Дўстлик, Самарқанд маҳаллалари ёшлар етакчилари ва мутасаддилар иштирокида чет эл миграциясида бўлган ёшлар билан видеомулоқот қилишди.

Онлайн мулоқотлар чоғида ёшларнинг меҳнат фаолияти, иш ва яшаш шароитлар, тўланаётган маошлари, оиласи билан боғлиқ муаммолари ҳам сўралди.

Шунингдек, ёшлар учун мамлакатимизда, хусусан, туманимизда мавжуд имкониятлар, яратилаётган янги иш ўринлари, ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида айтиб ўтилди.

Мигрант ёшлар мулоқот чоғида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Ёшлар томонидан билдирилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!