Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди
06 август 2024 г 219 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани прокурори, 2-сектор раҳбари У.Шоназаров туманнинг "Гулистон" маҳалласидан ишлаш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда ёшларнинг мурожаатлари тингланди.
Меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мигрант ишчиларни чет элга кетишидан олдин тил ва касб бўйича тайёрлаш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни тамомлаётган ёшларни туманимизда ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш масалаларида суҳбатлашилди ҳамда туман ҳудудида ташкил этилган янги корхоналар ва ундаги бўш иш ўринлари хақида маълумотлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!