Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар ҳокими хориждаги мигрант ёшлари, уларнинг ота-оналари, миграциядан қайтган ёшлар билан учрашди
19 июль 2024 г 402 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов хориждаги мигрант ёшлари, уларнинг ота-оналари, миграциядан қайтган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг оила аъзолари иштирок этди. Учрашувда ишлаш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш, оғир аҳволга тушиб қолганларга кўмак кўрсатиш, яшаш манзилига қайтганларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида суҳбат қилинди.
Шаҳар ҳокими Президентимиз топшириғи билан миграциядагиларни кафолатланган иш ўрни, меҳнатига яраша иш ҳақлари, муносиб шароитлар билан таъминлаш ҳамда ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини тартибга солиш мақсадида хорижга ишга юбориш бўйича янги тизим – «Хорижга иш – маҳалладан» тамойили йўлга қўйилаётганлигини маълум қилди.
Бунда ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни аниқлаб, «Онлайн маҳалла» платформасига киритади.
Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади. Шунингдек, касбий малакаси бўлмаган, хорижий тилларни билмайдиган номзодлар учун касб ва тилга ўқитиш ҳамда профессионал таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.
Мулоқот давомида хориждаги фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари, фикрлари ҳамда таклифлари тингланди. Мутасаддиларга мурожаатларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!