» » Ҳорижга кетган фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва муаммоларини аниқлаш юзасидан учрашув ўтказилди

Ҳорижга кетган фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва муаммоларини аниқлаш юзасидан учрашув ўтказилди

01 май 2024 г 238 Комментарии: 0

Ҳорижга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳолидан хабар олиш ва муаммоларини аниқлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Бахмал туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Жиззах вилоятига бириктирилган масъуллар, туман ҳокими ўринбосарлари, «Маҳалла етилиги» ва тумандаги ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда, ҳорижга ишлаш ва бошқа мақсадларда чиқиб кетган фуқароларни аниқлаш, махсус «Анкета-сўровномаси» орқали оила аъзолари билан сухбатлар ўтказиш, фуқароларнинг ҳорижга чиқиш мақсадларини аниқлаш, ижтимоий турмуш тарзини ўрганиш, ҳориждан қайтиб келгач уларнинг бандлигини таъминлаш, соғлигини тиклаш ва зарурий холларда моддий ёрдам бериш тартиблари ҳақида вакиллар томонидан тушунча ҳамда йўриқномалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!