Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Тадбиркорларнинг тизимли муаммолари бўйича навбатдаги учрашув Бахмал туманида ўтказилди
29 июль 2023 г 380 Комментарии: 0
Тадбиркорларнинг тизимли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Бахмал туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Бизнес – омбудсман Жиззах вилоят ҳудудий вакили Ш.Гайиров, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Хасанов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Марказий банк вилоят бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси вакиллари, туман ҳокими ўринбосарларидан иборат ишчи гуруҳ ҳамда тумандаги тадбиркорлар иштирок этишди.
Ушбу йиғилишда 20 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари тингланди ва 10 нафар тадбиркорнинг муаммоси жойида ҳал этилди. Қолган тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!