Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар ҳокими Бошқирдистондаги мигрантлар билан учрашди
31 июль 2023 г 495 Комментарии: 0
Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ҳамда Президентимизнинг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда давлатимиз раҳбари раислигида 2020 йилнинг 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида вазирлик, ҳокимлик ва мутасадди ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, хорижда меҳнат қилаётган жиззахликларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокими Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида меҳнат қилаётган Жиззах вилоятидан борган мигрантлар билан учрашди. Шаҳар ҳокими мигрантлар учун яратилган меҳнат, дам олиш, овқатланиш шароитлари билан атрофлича танишиб, зарурат туғилганда тиббий хизмат кўрсатилиши, уларни қийнаётган муаммоларини ҳам ўрганди, оилаларидан хабардорлиги, оилаларидаги вазият билан қизиқди.
Уфа шаҳридаги “Лимак Мараш автострой дороги” корхонасида ишлаётган 2 нафар жиззахлик ёшларнинг муаммоси жойида ҳал этилди.
Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродовнинг Бошқирдистонга хизмат сафари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!