» » Меҳнат мигрантларининг оиласини қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди

Меҳнат мигрантларининг оиласини қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди

18 март 2022 г 726 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида меҳнат фаолиятини хорижий давлатларда амалга ошираётган фуқароларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари, мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

Президентимизнинг жорий йилнинг 1 мартидаги “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ва давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектр йиғилишида мутасаддиларга юклатилган топшириқ ва вазифалар ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, хорижда меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, иш жойларидаги муаммоларини тизимли равишда ўрганиш, уларни ҳал қилиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш, иқтисодий қўллаб-қувватлаш, фарзандларига касб-ҳунар сирларини ўргатиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, турли маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш лозимлиги таъкидланди.

Унда ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, фуқароларнинг хорижда бўлиб турган даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланишга дучор бўлган, жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ёки маблағсиз қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича галдаги вазифалар белгиланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!