» » Меҳнат вазирлиги Жиззахда меҳнат муҳожирларига 120 та хонадон ажратилишини маълум қилди

Меҳнат вазирлиги Жиззахда меҳнат муҳожирларига 120 та хонадон ажратилишини маълум қилди

04 январь 2020 г 1 221 Комментарии: 0

Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп қаватли уйлардан жами 3462 та хонадон ажратиш белгиланганини хабар қилди.

Хабарда Жиззах вилоятида шундай хонадонлар 2020 йилда 120 та ажратилиши айтиб ўтилган.

Шунингдек, энг кўп хонадон Самарқанд (450 та), Андижон (420 та) ва Фарғона (420 та) вилоятлари ҳудудидан ажратилса, қолган ҳудудларга Қорақалпоғистон Республикаси (210 та), Бухоро (240 та), Наманган (300 та), Қашқадарё (300 та), Сурхондарё (270 та), Хоразм (240 та), Тошкент вилояти (180 та), Сирдарё (90 та) Навоий вилоятларига (60 та) ҳамда Тошкент шаҳридаги (162 та) турар жойлардан хонадонлар ажратилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!