» » BMB Trade Group раҳбарияти Жиззах шаҳар ҳокимлигида “Жиззах” ЭИЗда кунгабоқардан мой ишлаб чиқариш тизимини муҳокама қилишди

BMB Trade Group раҳбарияти Жиззах шаҳар ҳокимлигида “Жиззах” ЭИЗда кунгабоқардан мой ишлаб чиқариш тизимини муҳокама қилишди

20 апрель 2021 г 1 573 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 19 апрель куни BMB Trade Group компаниясиниг Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов билан учрашди.

Мулоқот давомида ўзаро самарали алоқаларнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида кунгабоқардан мой ишлаб чиқариш тизимини жойлаштириш масаласи батафсил кўриб чиқилди.

Маълумки, мазкур лойиҳа BMB Trade Group ва Венгриянинг Kiss Group компаниялари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Унинг доирасида яқин йиллар ичида йиллик қуввати 200 минг тонна бўлган ёғ-мой корхонасини ташкил этиш ва аҳоли истеъмоли учун ўсимлик ёғи етказиб бериш мақсад қилинган.

Учрашув давомида Жиззах шаҳрида компаниямиз офиси ва бизнес-марказини қуришни жадаллаштириш зарур эканлиги қайд этилди ҳамда шу бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда BMB Trade Group компанияси ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳам фаол иштирок этяпти.

Учрашувда шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилар экан, Жиззах шаҳри ва Циндаода жойлашган ШҲТ шаҳарчаси ўртасида биродарлашган алоқаларни ўрнатиш бунда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Унда шу бўйича олиб борилаётган амалий ишлар таҳлил қилинди.

Якунда К.Холмуродов Жиззах шаҳрининг инвестициявий салоҳияти ва жозибадорлигини ошириш, ташқи савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда BMB Trade Group компанияси катта роль ўйнаётганини эътироф этди.

Б.Маматқулов ҳудудда бизнес лойиҳаларни ўз вақтида самарали амалга ошириш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш йўлида қулай шароитлар яратиб бераётгани учун Жиззах шаҳар ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!