Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал тумани сeктор раҳбарлари хориждаги ватандошлар билан видeоалоқа орқали учрашишди
05 август 2024 г 258 Комментарии: 0
Раҳбар ва Ёшлар учрашувлари доимий тартибда туманимизнинг турли ҳудудларида ўтказилиб келинмоқда.
Мазкур учрашув айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган ёшлар учун ташкил этилган. Эндиликда Раҳбар ва Ёшлар учрашувлари Хорижда Ўқиш ва Ишлаш учун кетган мигрант ёшларнинг ҳам муаммоларини ҳал этиш ва уларга масофавий кўмак бериш имконини беради.
Бугун Бахмал туман ҳокими Азиз Эргашев ва Сектор раҳбарлари биргаликда айни пайтда ҳорижда бўлиб турган Бахмаллик ёшлар билан онлайн видео тарзда учрашув ўтказди.
Туман раҳбарини ҳар бир ёш билан мулоқот қилар экан, ёшларни ватанга қайтариш ҳамда шу ерда уларга муносиб шароитлар яратиш орқали бандлигини таъминлаш каби масалаларга жиддий эътибор қаратди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!