» » Дўстлик туманидаги олис маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди

Дўстлик туманидаги олис маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди

14 август 2024 г 191 Комментарии: 0

Дўстлик туманида жойлашган олис маҳалла "Бунёдкор" ва "Олтин водий" МФЙ оилавий шифокорлик пункитида туғруқ ёшидаги аёллар, хотин-қизлар ва доимий назоратда турувчи беморлар учун туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

Ушбу тиббий кўрикда 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб акушер гинеколог, терапевт, УТТ (УЗИ) каби тажрибали мутахассислар қабулида бўлишиб, ўзларини қийнаб келаётган касалликларга жавоблар олишди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул тиббий дори-дормонлар билан таъминланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!