» » Зомин туманида ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаш ишлари давом этмоқда

Зомин туманида ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаш ишлари давом этмоқда

16 август 2024 г 241 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида ташаббусли бюджет орқали ютиб олинган ички йўлларни асфальтлашда Жиззах вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасининг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Зомин туманининг «Тўрттом» МФЙ ички кўчалари ҳам ташаббусли буджет талаблари асосида, Жиззах Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмачилигида сифатли амалга оширилмоқда.

Маҳалланинг Тўрттом, Хушнаво, Хонобод кўчалари 4,5 м кенгликда, жами 2700 м узунликда асфальтланди. Бунинг учун 10 нафар ишчи, 4 та махсус техника ва 23 та асфальт ташувчи транспорт воситалари жалб этилди. Ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!