» » Бахмал туманида солиқ тушумлари кўпаймоқда

Бахмал туманида солиқ тушумлари кўпаймоқда

17 август 2024 г 339 Комментарии: 0

Бахмал туман буджет даромадларига 2024 йил учун белгиланган 41292,0 миллион сўм прогноз 25665,4 миллион сўм ёки 62 фоизга бажарилди.

7 ойи учун белгиланган 24262,4 миллион сўм прогноз 25665,4 миллион сўм ёки 105,8 фоизга бажарилиб, ўтган 2023 йилнинг мос даврига (14027,4 миллион) нисбатан тушумлар 183 фоиз (+11638,0 миллион) ўсишни ташкил этди.

Шунингдек, 2024 йилнинг III чорак учун белгиланган режа 10220,7 миллион сўм прогноз 1 август ҳолатига 4215,9 миллион сўм ёки 41 фоизга бажарилди.

Жумладан, АОС учун 2024 йилнинг 7 ойида 4876,9 миллион сўм тушум таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига (3045,4 миллион) нисбатан 160,1 фоизга (+1831,5 миллион) ўсган.

Жисмоний шахслардан ундириладиган ер ва мол-мулк солиқларидан учун 2024 йилнинг 7 ойида 14891,3 миллион сўм тушум таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига (7363,6 миллион) нисбатан 202,2 фоизга (+7527,7 миллион ) ўсган.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи учун 2024 йилнинг 7 ойида 3271,8 миллион сўм тушум таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига (1786,3 миллион ) нисбатан 183,2 фоизга (+1485,5 миллион) ўсган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!