» » “Яшил макон” доирасида кузги мавсумда Жиззах вилоятида 6 миллион 732 минг туп кўчат ва қаламчалар экилади

“Яшил макон” доирасида кузги мавсумда Жиззах вилоятида 6 миллион 732 минг туп кўчат ва қаламчалар экилади

07 октябрь 2023 г 373 Комментарии: 0

Таъкидлаш жоизки, баҳор мавсумида 127,7 млн туп кўчат ва қаламчалар экилди. Бу белгиланган режага асосан 102,2 фоизни ташкил қилади. 

Баҳорги мавсумда “Яшил макон” доирасида белгиланган режа Қорақалпоғистон Республикасида 100,9 фоизга, Андижон вилоятида 103,9 фоизга, Бухоро вилоятида 103,2 фоизга, Жиззах вилоятида 102,2 фоизга, Қашқадарё вилоятида 100,9 фоизга, Навоий вилоятида 101 фоизга, Наманган вилоятида 102,1 фоизга, Самарқанд вилоятида 101,5 фоизга, Сурхондарё вилоятида 100,7 фоизга, Сирдарё вилоятида 101,3 фоизга, Тошкент вилоятида 102,9 фоизга, Фарғона вилоятида 104,4 фоизга, Хоразм вилоятида 103,6 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 105,5 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, куз мавсумида 85 млн дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 5 миллион 950 минг, Андижон вилоятида 6 миллион 551 минг, Бухоро вилоятида 6 миллион 573 минг, Жиззах вилоятида 6 миллион 732 минг, Қашқадарё вилоятида 6 миллион 947 минг, Навоий вилоятида 5 миллион 973 минг, Наманган вилоятида 6 миллион 543 минг, Самарқанд вилоятида 6 миллион 942 минг, Сурхондарё вилоятида 6 миллион 803 минг, Сирдарё вилоятида 5 миллион 987 минг, Тошкент вилоятида 6 миллион 893 минг, Фарғона вилоятида 6 миллион 502 минг, Хоразм вилоятида 6 миллион 156 минг, Тошкент шаҳрида 453 мингта кўчатлар экилади.

Шунингдек, йил якунига қадар ҳар бир туман (шаҳар) марказий ҳудудларида 50 сотихдан 2 гектаргача бўлган майдонларда “вазирлик” ва “ҳокимлик боғлари”, “яшил боғлар” ҳамда ҳар 50 – 100 минг аҳоли учун “жамоат парклари” ташкил этиш режалаштирилган.

Қолаверса, республикадаги И ва ИИ тоифадаги йирик саноат корхоналари томонидан 1 млн 835 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ”лар барпо қилиш кўзда тутилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!