Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2022 йилнинг 30 январь куни, Жиззахда 29 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, 8 нафар бемор тузалди
31 январь 2022 г 814 Комментарии: 0
Дам олиш куни юртимизда қарийб 1100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга тушди.
2022 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 223008 (+1089) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
53 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
30 нафари Андижон вилоятида,
38 нафари Бухоро вилоятида,
29 нафари Жиззах вилоятида,
32 нафари Қашқадарё вилоятида,
19 нафари Навоий вилоятида,
27 нафари Наманган вилоятида,
62 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Сирдарё вилоятида,
49 нафари Сурхондарё вилоятида,
109 нафари Фарғона вилоятида,
33 нафари Хоразм вилоятида,
116 нафари Тошкент вилоятида,
472 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 11 нафар,
Бухоро вилоятида 34 нафар,
Жиззах вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 12 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 10 нафар,
Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210167 (+145) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1564 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 203 нафар кишида пневмония аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!