Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2022 йилнинг 20 январь куни, Жиззахда 53 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, 17 нафар бемор тузалди
21 январь 2022 г 481 Комментарии: 0
Кетма-кет учинчи кун касалланишлар сони ортди: Кеча юртимизда яна 1320 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
34 нафари Андижон вилоятида,
51 нафари Бухоро вилоятида,
53 нафари Жиззах вилоятида,
34 нафари Қашқадарё вилоятида,
18 нафари Навоий вилоятида,
60 нафари Наманган вилоятида,
41 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
50 нафари Сурхондарё вилоятида,
173 нафари Фарғона вилоятида,
62 нафари Хоразм вилоятида,
158 нафари Тошкент вилоятида,
524 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
Андижон вилоятида 19 нафар,
Бухоро вилоятида 53 нафар,
Жиззах вилоятида 17 нафар,
Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
Навоий вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 13 нафар,
Самарқанд вилоятида 28 нафар,
Сирдарё вилоятида 10 нафар,
Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
Фарғона вилоятида 25 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 109 нафар,
Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1532 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!