» » Жиззах вилоят прокуратурасида умумий овқатланиш корхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Жиззах вилоят прокуратурасида умумий овқатланиш корхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

21 август 2024 г 365 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокуратурасида тизимдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, умумий овқатланиш тизимида савдо тушумларининг кирим қилиниши борасидаги масалаларга ечим топишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, вилоят прокуратураси, солиқ бошқармаси, прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анъанага кўра, ҳар йили 20-август куни Президент мамлакатнинг етакчи тадбиркорлари билан мулоқот ўтказади. Мулоқотдан олдин эса жойларда масъул давлат органлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилади.

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётдан давлат бюджетига 30 трлн сўм, ялпи ички маҳсулотга 135 трлн сўм зарар етказилган. Деярли 11 мингта корхона (41 фоиз) ҳисоботларида фақат 1 кишини ишчи сифатида кўрсатган. «Яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўляпти», — деган эди давлат раҳбари жорий йил январь ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

Ушбу йиғилишда ҳудудларда масъул назорат қилувчи органлар вакилларига яширин иқтисодиётнинг улушини камайтириш, расмий ишчилар сонини ошириш, нақд пулнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш каби қатор йўналишларда топшириқлар берилган эди.

Жорий йилнинг август ойида Жиззах шаҳридаги энг йирик 16 та умумий овқатланиш шаҳобчаларида солиқ ва департамент ҳамкорлигида солиқ мониторинги ўтказилиб, нақд пул тушуми ўтган ойдаги тушумдан 259 фоизгача ошганини кўрсатди. 

Учрашувда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги улар фаолиятининг ривожланишига сабаб бўлиши, қатор имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиш мумкинлиги, текширувлар эса автоматик рад этилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Йиғилишда тадбиркорлар томонидан асосий муаммо сифатли гўшт махсулотларини олиш учун фақат нақд пул кўринишида харид қилинаётганлиги, бўрдоқичилик фермалари билан ишлаш имконсизлиги ҳақида гапириб, ушбу муаммонинг ечими юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида билдирилган фикрлар умумлаштирилиб, солиқ қонунчилигига ўзгариш киритилиши учун масъул давлат органларига юборилиши маълум қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!