Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими тумандаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди
10 сентябрь 2024 г 211 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев тумандаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди.
Туман раҳбари тадбиркорлар ва ишчилар билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва меҳнат шароитларини кўздан кечирди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг ўз фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги режа, мақсад ва муаммолари билан қизиқиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шу билан бирга, корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!