» » Маданият вазири ўринбосари Зарбдор туманидаги маданият марказлари фаолияти билан танишди

Маданият вазири ўринбосари Зарбдор туманидаги маданият марказлари фаолияти билан танишди

10 сентябрь 2024 г 192 Комментарии: 0

Маданият вазири ўринбосари Юсуфжон Усмонов хизмат сафари билан Жиззах вилоятида бўлиб, вилоятдаги маданият муассасалари фаолиятини ўрганди.

Хизмат сафари давомида Юсуфжон Усмонов вилоят ҳокимининг ўринбосари Сардор Шукуруллаев ҳамроҳлигида Зарбдор туманидаги 17-сон ҳамда 18-сон «Олтин водий» маданият марказлари фаолияти билан танишди.

Ташриф якунида вилоят ташкилотлари, маданият бўлими мудирлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ижро интизоми ҳолати, таъмирталаб маданият марказлари фаолияти, пуллик хизмат коърсатиш аҳволи ҳамда маданият вазирлиги томонидан маданият муассасаларига берилган мусиқа чолғулари ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳолатларига алоҳида тўхталиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!