Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманидаги иккита “маҳалла еттиллиги” аъзоларининг ҳисоботлари тингланди
12 сентябрь 2024 г 229 Комментарии: 0
Республикамиздаги ҳар бир “маҳалла еттилиги” аъзолари – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чорак якунига кўра фуқароларга ҳисобот бериб бориш тартиби жорий этилган.
Ана шу тартибига кўра, Зомин туманидаги Беруний ва Улуғбек маҳаллалари “маҳалла еттиллиги” аъзоларининг туман ҳокими Алишер Абдуғаниев, Президентнинг Зомин туман Халқ қабулхонаси мудири ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида Даштобод шаҳарчаси фуқаролари олдида ҳисоботлари тингланди.
Унда еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисоб берди. Учрашувда аҳоли томонидан хотин-қизлар фаоллигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва малакасини ошириш юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!