Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда «Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди
21 ноябрь 2023 г 284 Комментарии: 0
Янгиобод туманида маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор, инспектор-психолог, йўл-патруль хизмати инспектори, пробация хизмати инспектори, сектор раҳбари ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ўртасида «Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Бугун Янгиобод тумани ҳокимлигида «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлаш, ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган ушбу танловнинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!