Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда «Бўзатов ФEСТ» ёшлар овози республика кўрик танловининг маҳалла босқичи ўтказилмоқда
05 апрель 2022 г 843 Комментарии: 0
Янгиобод туманида «Бўзатов ФEСТ» ёшлар овози республика кўрик танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтмоқда.
Бугун туман маданият бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигидаги мазкур кўрик-танловнинг Янгиобод ШФЙ босқичи бўлиб ўтди.
Танловда бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича янги истеъдодли ёшлар кашф этди.
Ушбу босқичда Янгиобод ШФЙ ҳудудидан саралаб олинган иқтидорли ёшлар 3 та ёш тоифасида ўзлари танлаган йўналишлари бўйича беллашдилар.
Танлов сўнгида 4 та йўналиш бўйича ҳақиқий истеъдод эгалари сараланиб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди, шунингдек ғолиблар кўрик-танловнинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!