» » Жиззахда “Ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди

Жиззахда “Ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди

28 январь 2022 г 675 Комментарии: 0

Жиззахда “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари иштирок этди.

Ўқувчи ва талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонликни оширишга Жиззах вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Кўрик-танловнинг 2021 йилги мавсумида қатнашиш учун вилоятдан жами 26 минг 645 нафар жиззахлик ёш онлайн рўйхатдан ўтган эди. 2021 йилнинг 27-29 декабрь кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида танлов 3 та ёш тоифасида: 10-14, 15-19 ва 20-30 ёшдаги жами 64 нафар китобсевар ёшлар 5 та шарт бўйича электрон тест шаклида саралаш босқичларидан ўтиб вилоят босқичида иштирок этди.

– Китобхонларнинг мазкур танловга бўлган қизиқиши сабаб уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича дарс, викторина, ижодкорлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда, – дейди “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири ўринбосари, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Алимурод Тожиев. – Шунингдек, ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда танловнинг 2021 йилги мавсум адабиётлар рўйхатида берилган барча китобларнинг электрон жамланмаси тайёрланиб, барча ёш тоифасидаги танлов қатнашчиларига етказилган.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичида 10-14 ёш тоифасида Мадина Норқулова, 15-19 ёшлилар ўртасида Фарангиз Абдурахмонова ҳамда 20-30 ёш тоифасида Сирожиддин Алиқулов ғолиб бўлиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва “Жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонаси”дан ўрин олган энг сара асарлар билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!