» » Наманганда бўлиб ўтган “Йил ҳикояси” кўрик танловида Янгиободлик ўқувчилар “Энг фаол иштирокчи” деб эътироф этилди

Наманганда бўлиб ўтган “Йил ҳикояси” кўрик танловида Янгиободлик ўқувчилар “Энг фаол иштирокчи” деб эътироф этилди

15 ноябрь 2019 г 1 694 Комментарии: 0

Ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётини тарғиб қилиш орқали улар қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш мақсадида “Йил ҳикояси” мавзусида республика кўрик танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг мактаб, туман босқичи жорий йилнинг март-май ойларида ўтказилиб, унда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 34 нафар 9-10 синф ўқувчилари иштирок этди.

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари Наманган вилояти “Болалар кутубхонаси”да ўтказилиб, беллашувда жами 28 нафар ўқувчи қатнашди.

Кўрик-танловда ғолиблар иккита шарт асосида аниқландилар:

1-шарт – ҳудудларда ўтказилган танловга тақдим этилган ҳикоялар Низом асосида 50 баллгача баҳоланди.

2-шарт – республика ташкилий қўмитаси  томонидан белгиланган мавзуда ўқувчилар ҳикоя ёзишди. Ҳикояни ёзиш учун иштирокчиларга икки соат вақт берилди. Ушбу шарт 50 баллгача баҳоланди.

Ушбу кўрик-танловнинг республика босқичида туманимиздаги 1-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Маматмуродова Зуҳра ва шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси Сайфуллаева Азималар муносиб иштирок этдиларва якунида бу бу ўқувчилар “Энг фаол иштирокчи” сифатида Халқтаълими вазирлиги томонидан тақдирландилар.

Э.Мухторов, 

Янгиобод туман халқ таълими

бўлими шўъба мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!