» » Зоминда Навоий ворислари вилоят босқичи учун беллашишди

Зоминда Навоий ворислари вилоят босқичи учун беллашишди

20 сентябрь 2018 г 3 178 Комментарии: 0

Мана иккинчи йилдирки "Навоий ворислари” Республика кўрик танлови кенг миқёсда ўтказиб келинаяпти. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши, Навоий вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, "Алишер Навоий” ижодий фонди ҳамкорлигида ташкил этилаётган кўрик танловнинг Зомин туман босқичида ҳам тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган энг зукко, мумтоз адабиётимиз ва ҳусусан Навоий даҳосига қизиқувчи ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Унда тумандаги умумтаълим мактабларидан 50 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. Кўрик-танлов Низомига кўра белгиланган шартлар асосида ўзларингинг бор билим ва иқтидорларини намойиш қилган ўқувчи ёшлар томонидан ўқилган ғазаллар, улардаги айрим маъноси қийин тушуниладиган сўзларга берилган бийрон шархлар йиғилганлар диққатини янада оширди. Биринчи шарт асосида сараланган 10 нафар ўқувчилар кейинги шартда яна ҳам фаолроқ иштирок этиб, билимларини намойиш қилди. Ҳакамлар хайъати томонидан берилган саволларга тўлақонли, атрофлича жавоб бериб, шархларини турли ғазаллардан олинган матълалар, мисоллар билан тўлдириб, ўзаро соғлом рақобатни вужудга келтиришди.

Умумий натижаларга кўра ўтган йили айнан шу кўрик-танловнинг туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичида фаол иштирок этган ёш иқтидор соҳиби, тумандаги 56-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ойбек Мирзаюсупов бу йил ҳам ғолиб деб топилди. Якунда ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдулазиз Кенжаев,

ЎзМТДП Зомин туман

Кенгаши етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!