» » "Қизлар одоби тарғиботчиси" кўрик танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

"Қизлар одоби тарғиботчиси" кўрик танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

04 май 2021 г 677 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан вилоят мусиқали драма театри залида "Қизлар одоби тарғиботчиси" кўрик танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган бир нафардан иштирокчи ўзаро беллашдилар.

Қизлар ўртасида одоб-ахлоқ, тарбия, маънавият, маърифат, соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб этишга қаратилган ишларни амалга ошираётган барча давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган фаол хотин-қизлар, фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари аъзолари танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Вилоят босқичида, Жиззах шаҳри иштирокчиси 1-ўринни, Зарбдор тумани иштирокчиси 2-ўринни ва Зомин тумани иштирокчиси 3-ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиблари муносиб тақдирландилар!

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!