» » "Зулфияхоним қизлари" Республика кўрик танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди

"Зулфияхоним қизлари" Республика кўрик танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди

22 октябрь 2019 г 3 225 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар Хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан, шаҳар Ёшлар иттифоқи, Олий таълим, шаҳар халқ таълим бўлими ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Зулфияхоним қизлари" Республика кўрик танловининг Жиззах шаҳар босқичи ўтказилди.

Жиззах шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда танловнинг санъат, фан, маданият, таълим, спорт, адабиёт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича 30 дан ортиқ 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдотли қизлар иштирок этишди.

Йўналишлар бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчи қизлар билан бевосита суҳбат олиб борилиб, муносиб номзодлар танлаб олинди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!