» » Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

28 сентябрь 2023 г 360 Комментарии: 0

Арнасой туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Арнасой тумани Маданият марказида ўтказилган ушбу кўрик танловда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов ҳамда тумандаги 13 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли иштирок этишди.

Танлов якунида Чўлқувар МФЙ хотин-қизлар фаоли Бердиева Зулфия биринчи ўринни, Чинобод МФЙ хотин-қизлар фаоли Суюндиқова Маҳбуба иккинчи ўринни, Бахтли МФЙ хотин-қизлар фаоли Усмонова Дилафрўз учинчи ўринларни эгаллашди.

Ғолиблар Арнасой туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!