Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар билан суҳбатлар ташкил этилди
18 май 2023 г 611 Комментарии: 0
Номзодлар давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 24 нафар ҳоким ёрдамчиси, 7 нафар ёшлар етакчиси ва 2 нафар хотин-қизлар фаоли танлаб олинган эди.
Ўтган давр мобайнида захирага олинган 31 нафар номзодлар ҳудудий ва маҳаллий бошқарув органларида стажировка ўтадилар.
Фаолият давомида 21 нафар номзодлар вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 2 ҳафта давомида дублёр сифатида иш ўргандилар.
15-17 май кунлари ўтказилган суҳбатлар давомида ўтказилган стажировка ва дублёрлик фаолияти якунлари муҳокама қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!