» » Янгиободда маҳаллабай ишлаш тизими ўрганилди

Янгиободда маҳаллабай ишлаш тизими ўрганилди

23 май 2022 г 543 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиари, ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими учун танлаб олинган номзодлар фаолияти ўрганилди.

Маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли эҳтиёжларини ўрганган ҳолда уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев туманда бу борада амалга оширилаётган ишларни ўрганиш,  таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш, миллий кадрлар захираси учун номзодларни саралаб олиш мақсадида Янгиобод туманидаги 8 та МФЙда бўлди. 

Тумандаги секторлар иш фаолияти ўрганилди. Шунингдек, маҳалла аҳлига Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда маҳаллада хотин-қизлар фаолларининг фикрларини билиш мақсадида аноним ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Мутахассисларнинг иш фаолияти, муомала маданияти, раҳбарлик салоҳияти ва билим даражаси баҳоланиб, миллий кадрлар захираси учун номзодлар рўйхати шакллантирилди. Янгиобод туман ҳокими ва ўринбосарлари билан ташкил этилган учрашувда эса уларнинг фаолиятидаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, баҳолаш натижалари, мезонлари, индикаторлари муҳокама қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!