» » Адлия бошқармаси томонидан ҳоким ёрдамчиларига ҳуқуқий масалаларда ёрдам берилмоқда

Адлия бошқармаси томонидан ҳоким ёрдамчиларига ҳуқуқий масалаларда ёрдам берилмоқда

07 февраль 2022 г 580 Комментарии: 0

1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилди.

Юксак билим ва салоҳият, масъулият ҳамда тажриба талаб этиладиган бу вазифада фаолият олиб бораётган ходимлар ҳуқуқий саводхон булиши ҳам жуда муҳим.

Бу борада Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Эндиликда адлия бошқармаси ва адлия бўлимлари юристлари томонидан ҳоким ёрдамчиларига бевосита ҳуқуқий масалаларда ёрдам бериб борилади.
Ҳоким ёрдамчилари уйма-уй кириб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда, улар орасидан ҳуқуқий масалага оид муаммолар ажратилади ва уларга бевосита адлия ходимлари билан бирга ҳуқуқий йечим топилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!