» » Арнасойда маҳаллабай ишлаш тизими таҳлил қилинди

Арнасойда маҳаллабай ишлаш тизими таҳлил қилинди

22 апрель 2022 г 561 Комментарии: 0

Ҳар қандай ислоҳот фуқаролар манфаатига хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса амалдаги ҳаракатлар қуйидан бошланмоғи мақсадга мувофиқдир. Зеро, Ватан оиладан, маҳалладан бошланади, деган ибора бор.

Шундай экан, биз яшаётган ҳудуд ўзида юртимиз аксини намоён этади. Масалага шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, кейинги йилларда нафақат, маҳаллага, балки, ҳар бир хонадонга бўлган эътибор ҳамюртларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлади, десак муболаға бўлмайди. Бунинг натижасида узоқ йиллардан буён ўз ечимини кутиб турган муаммолар ижобий ечим топа бошлади. Масалага янада чуқурроқ кириб бориш, камчиликларнинг туб илдизига болта уриш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаб, мамлакатда ҳар соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига эришиш учун “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши бу борадаги жараённинг янги босқичини бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ва инспекторлари Арнасойда бўлишиб, туманда секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва ҳотин-қизлар фаолларининг амалга оширган ишларини ўрганишди.  

-Дастлаб ўрганишни 2021 йил якунларига мувофиқ секторлар баҳолаш тизими бўйича вилоятда “Энг ташаббускор сектор” танловида 3-ўринни қўлган киритган, Арнасой тумани 4-сектор иш фаолиятини ўтганишдан бошладик, - дейди  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев. - Аввало сектор штабига яратилаётган шароитлар, сектор штаби учун янгидан таъмирланаётган бинони кўздан кечирдик ва амин бўлдикки ҳали бу ерда таъмирлаш ишлари бир неча ой давом этади. Шу вақтда аҳоли билан яқиндан ишлаш учун вақтинчалик мослаштирилган “вагондан”дан фойдаланган маъқул. 

Ўрганишлар давомида маҳаллабай ишлаш тизими, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, баҳолаш натижаларига ҳамда иш фаолиятида ижобий ўзгаришга эришганларни мукофатлаш тизими, ишламаганларга жазо чораларини қўллаш, карьера модели ҳақида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!