Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Салоҳиятли кадрлар стажировка ўтамоқда
02 март 2023 г 722 Комментарии: 0
2022 йилнинг 4 август куни Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган кўрсатмага мувофиқ, республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1000 нафар номзодлар "Салоҳиятли кадрлар заҳираси"га саралаб олинган эди.
Жиззахда заҳирага олинган номзодлар бевосита Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Филиали билан бирга,
-шахсий ривожланиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-масофавий таълим платформаси орқали онлайн малака ошириш;
-вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликларда амалиёт (дублёрлик) ўташи каби режа-тадбирларни амалга оширмоқда.
Малака ошириш натижаларига кўра, уларнинг рейтинги шакллантирилиб, натижаларини ҳисобга олган ҳолда келгусида раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш кўзда тутилган.
Ҳозирда ҳокимликлар, бошқарма ва ташкилотларда 31 нафар салоҳиятли кадрлар стажировка ўтамоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!