Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида 5470 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларга кредитлар, субсидиялар ажратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди
17 март 2023 г 513 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Салохиддиновнинг шаҳар маҳаллаларида фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Жиззах шаҳар маҳаллаларида ўтган 2022 йилда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан амалган оширилган ишлар сарҳисоби билан бирга келгуси 2023 йилда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, жорий йилда Жиззах шаҳрида 5268 нафар хотин-қизларининг маҳаллада шакллантирилган “Aёллар дафтари”га киритилганлиги, 5470 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш орқали оила даромадини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!