Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор тумани ҳокими аҳоли муаммоларини тинглади
13 сентябрь 2024 г 277 Комментарии: 0
Зарбдор тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокими Зафар Рузиевга мурожаат қилишди.
Унда Халқ қабулхонаси мудири Б.Аралов ва тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди. Қабул давомида 20 га яқин фуқаролардан даволаниш учун моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, электр энергияси, ичимлик сувидаги муаммолар, шунингдек ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.
10 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан шу ҳафта якунига қадар мурожаат эгасига ва туман ҳокимига ёзма маълумот тақдим қилиш лозимлиги белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!