Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг қабули ўтказилди
12 сентябрь 2024 г 242 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Жалолитдин Оқбоевнинг навбатдаги мурожаатлар қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва масъуллар иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролар бандлик, кадастр хизмати, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда рўйхатга олинди ҳамда айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.
Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!